Live
1
Ўзбек

«МЮ» Балдени аввал ижарага олмоқчи

Футбол
24 август, 18:30
Манкунианликлар «Барса» ҳимоячисини дарҳол сотиб олишни режалаштиришмаяпти.
«МЮ» Балдени аввал ижарага олмоқчи
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» Алехандро Балдени дарҳол сотиб олишни истамаяпти.

ESPN маълумотларига кўра, манкунианликлар ҳимоячини бир мавсумга ижарага олиш ва кейинчалик уни сотиб олиш имкониятига эга бўлишни афзал кўришмоқда. «Барселона» эса ўз тарбияланувчисини 30–40 миллион еврога баҳоламоқда.

«Кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик 22 ёшли футболчининг келажаги борасида қарор қабул қилишдан олдин у билан учрашиб, суҳбатлашмоқчи. Алекс эса бу мавсумдаги ўйин амалиёти борасида кафолат олишни истамоқда.

Испания чемпионатининг ўтган мавсумида ҳимоячи 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар