Live
1
Ўзбек

Двалишвили: «Махачев — энг яхши жангчилардан бири, аммо UFC'даги GOAT — Жонс»

MMA
24 август, 15:47
Грузиялик атлет энг яхши жангчи борасида ўз фикрини изоҳлади.
Двалишвили: «Махачев — энг яхши жангчилардан бири, аммо UFC'даги GOAT — Жонс»
Foto: Getty Images

Мераб Двалишвили тарихдаги энг яхши жангчи сифатида Жон Жонсни ҳисоблайди, Ислом Махачевни эмас.

«Махачев — дунёдаги энг яхши жангчилардан бири, аммо мен учун тарихдаги энг буюк жангчи — Жон Жонс. У чемпионлик камарини энг кўп ҳимоя қилган, турнирларда энг кўп асосий жангларда иштирок этган.

Ислом — ажойиб жангчи, уни ҳурмат қиламан, аммо ҳақиқий GOAT — Жонс»
, — дея Двалишвилининг сўзларини келтиради Helen Yee Sports.

Махачев ва Жонснинг ҳисобида 29 тадан ғалаба ва 1 тадан мағлубият бор. Иккаласи ҳам икки хил вазн тоифасида чемпион бўлган ва чемпионлик камарларини ҳимоя қилган.

Бугунги янгиликлар