Live
1
Ўзбек

Аморим Мазрауини «Милан»га олиб келмоқчи

Футбол
24 август, 08:49
Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Аморим Мазрауини «Милан»га олиб келмоқчи
Фото: Getty Images

«Милан» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Нусайр Мазрауи билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда The Athletiс нашри хабар берди.

Манбага кўра, «россонери» устози Рубен Аморим собиқ шогирдини Италия чемпионатига таклиф қилишни истамоқда. Марокашлик 28 ёшли футболчи илгари «қизил иблислар»да Аморим билан биргаликда ишлаган.

Маълумотларга кўра, «Милан» аввал ҳам Мазрауининг трансферига қизиққан, бироқ ўша пайтда футболчи клубнинг устувор вариантларидан бири бўлмаган.

Мазрауи бу мавсумда жамоа сафида АПЛ доирасида битта учрашувда майдонга тушишга улгурди. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар