Live
1
Ўзбек

Кейн: «Мақсадим — мухлисларга голлар ва совринлар билан жавоб қайтариш»

Футбол
24 август, 08:25
Англиялик 33 ёшли футболчи 2023 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Кейн: «Мақсадим — мухлисларга голлар ва совринлар билан жавоб қайтариш»
Фото: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Мюнхенда ўзини бахтли ҳис қилаётганини айтди.

«Мен клуб томонидан меҳр ва ишончни ҳис қиламан, қанчалик қадрланишимни биламан. Фақат голлар учун эмас — ўйиним, кийиниш хонасидаги ўрним ва жамоага қўшаётган ҳиссам ҳам қадрланади. Ўзимни ҳақиқатан ҳам омадли инсон деб биламан. Мухлисларнинг менга бўлган муносабати ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Улар мени бир неча йил ичида жуда илиқ қабул қилишди. Энди менинг мақсадим — бу ишончга голлар ва совринлар билан жавоб қайтариш», — дея Кейннинг сўзларидан келтиради Bild нашри.

Маълумот учун, англиялик 33 ёшли футболчи 2023 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ҳозирда томонлар келишувни яна икки йилга узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар