Live
1
Ўзбек

«Комо» Кен билан келишувга эришди – манба

Футбол
24 август, 08:39
«Комо» яқин вақт ичида 26 ёшли футболчи бўйича расмий таклиф юборишга тайёрланмоқда.
«Комо» Кен билан келишувга эришди – манба
Фото: Getty Images

«Фиорентина» ҳужумчиси Мойзе Кен фаолиятини «Комо»да давом эттиришга яқин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, италиялик футболчи янги жамоаси билан 2031 йилнинг ёзигав қадар битим имзолаш бўйича келишувга эришган. «Комо» яқин вақт ичида 26 ёшли футболчи бўйича расмий таклиф юборишга тайёрланмоқда.

Агар Мойзе «Комо» билан шартнома имзоласа, йилига 5 миллион евро атрофида маош олади. Шунингдек, турли бонусларга ҳам эга бўлади.

Маълумот учун, Кен 2024 йилдан буён Флоренция клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг жамоа билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар