«Комо» клуби «Вилярреал» ҳимоячиси Вилли Камбвала трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Томонлар дастлаб футболчини ижара асосида ўтказишга келишган. Битимда Камбвалани 10 миллион евро эвазига сотиб олиш опцияси ҳам бўлади. Лекин мажбурий сотиб олиш банди келишувда бўлмайди.
Ўз навбатида «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Камбвала янги жамоага ўтишга розилик берган. Ҳозирда томонлар келишувнинг сўнгги қисми бўйича музокараларни олиб бормоқда.
Қайд этилишича, агар трансфер кейинчалик тўлиқ амалга ошса, «қизил иблислар» ҳам молиявий манфаат кўради.