«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап Италия А Серияси вакили «Комо»нинг қизиқишига қарамай, Англия Премер-лигасида қолишни истамоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Алекс Крук Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, Лондон клуби Делап учун камида 47 миллион евро таклиф тушган тақдирда футболчини сотишга тайёр.
Делап ўтган йил ёзида «Ипсвич»дан «Челси»га кўчиб ўтганди. У ўтган АПЛ мавсумида 28 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Тransfermarkt Лиам Делапнинг бозор қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи «Челси»га 2025 йил ёзида «Ипсвич»дан трансфер қилинган.