«Челси» вингери Михаил Мудрик фаолиятини Англияда ижара асосида давом эттириши мумкин. ТEАМtalk хабарига кўра, «Ковентри Сити» 25 ёшли футболчи учун курашда рақибларидан анча олдинда бормоқда.
Лондон клуби Мудрик билан доимий равишда хайрлашишни режалаштирмаяпти. «Челси» футболчига узоқ танаффусдан сўнг мунтазам ўйин амалиёти зарур, деб ҳисобламоқда. Шу сабабли клуб фақат уни ижарага бериш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
«Ковентри»ни аввал «Челси»да ишлаган Френк Лемпард бошқармоқда. У Мудрик билан Лондон клубидаги фаолияти давомида яхши таниш бўлган. «Челси» раҳбарияти ҳам «Ковентри»нинг ўйин услуби украиналик футболчига мос келиши ва унга узоқ танаффусдан сўнг оптимал спорт формасини тиклашга ёрдам бериши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, Мудрик 2024 йил ноябридан буён расмий учрашувларда майдонга тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, июл ойи охирида футболчига машғулотлар ва ўйинларда қатнашишга рухсат берилганди. Шундан сўнг у «Челси»нинг мавсумолди турнеси доирасида учта баҳсда иштирок этди.