Бугун
23
Ўзбек

«Челси» Педру Нетуга нарх белгилади

Футбол
17 август, 07:24
Португалиялик 26 ёшли футболчига «Ал Ҳилол» клуби қизиқиш билдирмоқда.
«Челси» Педру Нетуга нарх белгилади
Фото: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Педру Нету ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда GiveMeSport нашри хабар берди.

Португалиялик 26 ёшли футболчига «Ал Ҳилол» клуби қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби эса Нету учун 117 миллион евро талаб қилмоқда.

Аввалроқ унга «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу сабаб унинг келажаги ёзги трансфер ойнасининг қолган қисмида муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Педру Нету ўтган мавсум «Челси» сафида барча турнирлар доирасида 52 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 9 та ассистни қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар