«Ювентус» Гилермо Викариони «Тоттенҳэм»дан трансфер қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
«Тақачилар» италиялик дарвозабонини мажбурий бўлмаган сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беради. Викарионинг ўзи ҳам «Ювентус»га ўтишни хоҳлаган ва бугун, 17 август куни «Тоттенҳэм»ни тарк этади.
Маълумот ўрнида, 2025/2026 йилги мавсумда италиялик кипер 43 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол ўтказиб юборди ва 13 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Аввалроқ Эмилиано Мартинес «Ювентус»га ўтмаслиги маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади