«Ал Ҳилол» «Челси» вингери Педру Нету трансфери бўйича «кўклар» вакиллари билан янги тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Учрашувлар шу ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда. Нетунинг ўзи ҳам Саудия чемпионати вице-чемпионидан таклиф олган.
Transfermarkt порталига кўра, Педрунинг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил қилади. «Челси» ҳам 2024 йилда футболчини «Вулверҳэмптон»дан худди шу суммага сотиб олган.
Нету Лондон клуби сафида жами 103 та учрашув ўтказиб, 19 та гол урди ва 19 та ассист амалга оширди. Аввалроқ «Ал Ҳилол» Педру билан келишувга эришгани маълум қилинганди.