Бугун
23
Ўзбек

Расман: Рамазон Темировнинг UFCдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди

MMA
17 август, 04:45
Ўзбекистонлик жангчи 24 октябр куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 333 турнирида октагонга чиқади.
Расман: Рамазон Темировнинг UFCдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров (20-2) кейинги жангини 24 октябр куни ўтказади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати хабар берди.

Темиров Абу-Даби (БАА)да бўлиб ўтадиган UFC 333 турнирида англиялик Лонир Кавана (10-2)га қарши октагонга чиқади.

Маълумот ўрнида, Рамазон сўнгги жангини июл ойида ўтказганди. У биринчи раундда австралиялик Стив Эрцегни (14-5) нокаутга учратган.

Кавана эса UFCдаги сўнгги жангини америкалик Брэндон Ройвалга қарши ўтказган ва (18-9) учинчи раундда бўғиш усули билан мағлуб этилган.

Қайд этиш лозим, ўзбекистонлик жангчи UFCда уч марта октагонга чиқиб, учтасида ҳам ғалаба қозонган.

Расман: Рамазон Темировнинг UFCдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди
Фото: Central Asia UFC (YouTube)
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар