Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, 28 ёшли ҳимоячи ёзги трансфер ойнаси вақтида «Челси»ни тарк этишга тайёр.
Адарабиоёга сўнгги кунларда А Сериянинг икки клубидан таклиф келган. Бироқ трансфердаги асосий муаммо футболчининг юқори маоши бўлиб турибди. У Лондон клубида йилига 6 миллион евро ишлаб топади ва бу италиялик клублар учун жуда катта сумма ҳисобланади.
Адарабиоё ўтган мавсум барча турнирларда 29 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Ҳимоячининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини 16 миллион еврога баҳоламоқда.