«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо «Реал Соседад»га қарши ўртоқлик учрашуви (3:1)дан сўнг жамоа мухлислари ҳақида гапириб ўтди.
«Бу тайёргарлик доирасидаги сўнгги ўйин учун жуда яхши баҳс бўлди. Айрим футболчилар учун у бир вақтнинг ўзида мавсумолди тайёргарлигидаги биринчи ва сўнгги учрашувга айланди.
Яхши жиҳатлар бўлди. Шунингдек, яхшилашимиз мумкин бўлган томонлар ҳам бор. Бу босқичда бу оддий ҳол.
Ниҳоят бутун жамоа бирга йиғилгани жуда яхши. Айрим футболчилар уч кунлик машғулотдан сўнг 60 дақиқадан ўйин ўтказа олишди. Бу сўнгги синов эди.
Энди «Фулҳэм» билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун бир ҳафтамиз бор. Шу билан бирга, ўз стадионимиздаги таассуротлар жуда ўзгача бўлди. Мухлислар жамоани, янги мураббийлар штаби ва шахсан мени жуда яхши кутиб олишди, шунинг учун жуда хурсандман.
Биз мухлислар билан яхши алоқа ўрнатишни ва уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилишни хоҳлаймиз. Уларга чиройли футбол намойиш этишни истаймиз», — деди Алонсо.