Live
7
Ўзбек

Ўртоқлик ўйини. «Рома» Германияда «Боруссия Д» билан дуранг ўйнади

Футбол
15 август, 15:01
Ўйинда жами 4 та гол урилди.
Ўртоқлик ўйини. «Рома» Германияда «Боруссия Д» билан дуранг ўйнади
Фото: Getty Images

«Рома» ва «Боруссия Д» жамоалари ўртоқлик беллашувида ўзаро тўқнаш келишди. Германияда кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Баҳсда ҳисобни 4-дақиқада «Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, 9-дақиқада яримҳимоячи Бриан Кристанте «бўрилар»нинг устунлигини икки тўпга етказди.

12-дақиқада «Боруссия» ҳимоячиси Юлиан Рюэрсон ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 22-дақиқада эса дортмундликлар ҳужумчиси Серу Гирасси гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Маълумот учун, «асаларилар» бундан олдинги назорат учрашувида «Токио»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Рома» «Брайтон»га (0:3) имкониятни бой берган эди.

Ўртоқлик ўйини
Рома – Боруссия Д 2:2
Голлар:
Дибала 4, Кристанте 9 – Рюэрсон 12, Гирасси 22.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Рома Рома
  • Клуб ўртоқлик ўйинлари Клуб ўртоқлик ўйинлари
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар