«Рома» клуби «Порту» ҳужумкор яримҳимоячи Родригу Морани ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Алфредо Педулла хабар берди.
Маълумотларга кўра, римликлар ҳозирча «Галатасарой» ва «Порту» ўртасидаги музокараларда юзага келган танаффусдан фойдаланиш ниятида.
«Рома» 19 ёшли Мора учун 45 миллион евро атрофида таклиф тайёрламоқда, келишув доирасида қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилган.
«Порту» раҳбарияти футболчини сотиш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Клуб Морани шартномасида кўрсатилган, тахминан 70 миллион евро миқдоридаги тўловдан анча кам суммага қўйиб юбориши мумкин.
Шу билан бирга, римликлар «Реал» ҳужумчиси Эндрик атрофидаги вазиятни ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.