Live
4
Ўзбек

Атекеме ижара асосида «Лион»га ўтмоқда – Романо

Футбол
9 август, 15:14
Ижара шартномасида футболчини сотиб олиш имконияти кўзда тутилмаган.
Атекеме ижара асосида «Лион»га ўтмоқда – Романо
Фото: Getty Images

«Милан» ҳимоячиси Захари Атекеме фаолиятини «Лион» клубида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Клублар швейцариялик 21 ёшли футболчининг бир йиллик ижараси бўйича келишувга эришган. Ижара шартномасида футболчини сотиб олиш имконияти кўзда тутилмаган.

Маълумот учун, Атекеме «россонери»га ўтган мавсумда Швейцариянинг «Янг Бойз» клубидан 10 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. У Италия жамоаси сафида шу вақтга қадар 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та ассистни қайд этган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Атекеменинг бозор қиймати ҳозирда 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лион Лион
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар