«Женоа» бош мураббийи Даниэле Де Росси ёзги трансферлар ойнасининг мавсум бошланганидан кейин ҳам давом этишини танқид қилди.
«Чемпионат бошланганидан кейин ёпиладиган трансферлар ойнаси — абсурд ҳолат. Бу аҳмоқлик ва хатодир. Бундай тизим кимга ёқиши ва ким бунга рози бўлиши мумкинлигини тушунмайман. Бу вазият барча учун зарарли. Агар муддат қисқартирилса, клублар ва мураббийлар ҳақиқий аҳамиятга эга бўлган ўйинлар бошлангунига қадар ўз таркиби ҳақида анча аниқ тасаввурга эга бўлишарди. Барчамиз бир қайиқдамиз ва у ёки бу даражада бу ҳолатдан норозимиз», — дея Де Россининг сўзларини келтирди TMW.
Маълумот учун, Италияда ёзги трансферлар ойнаси 28 июн куни очилган. Унинг ёпилиш санаси эса мавсум бошланганидан кейинги даврга тўғри келиши белгиланган.