Исмоил Бинносир «Милан»ни тарк этди.
Италия клуби 28 ёшли яримҳимоячи билан шартнома томонларнинг ўзаро келишуви асосида бекор қилинганини маълум қилди.
Жазоирлик футболчи 2019 йилдан буён жамоа сафида ўйнаб келаётганди. У аввалги мавсумни Загребнинг «Динамо» клубида ижара асосида ўтказиб, 18 ўйинда 1 гол ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фабрицио Романо маълумотига кўра, Бинносир Қатарнинг «Ал Ғарафа» клубига ўтади.
«Милан» Бинносир билан шартномани бекор қилди
Футбол
8 август, 11:45
Жазоирлик яримҳимоячи Қатар клубига ўтади.
Foto: Getty Images