Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараес «Нюкасл»дан «Арсенал»га ўтди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали расман хабар берди.
Аввалроқ томонлар 75 миллион фунт стерлинг (87,75 миллион евро) эвазига трансфер бўйича келишиб олгани хабар қилинганди. ОАВ маълумотларига кўра, футболчининг ўзи билан 5 мавсумга - 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзоланади. Англия чемпионатининг 2025/2026-йилги мавсумида 28 ёшли Бруно Гимараиэс 29 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида УЕФА Чемпионлар Лигасида 7 та ўйин бор.
Аввалроқ «Нюкасл»ни вингер Энтони Гордон ва яримҳимоячи Сандро Тонали тарк этганди. Англиялик футболчи «Барселона»га 80 миллион евро эвазига кўчиб ўтган бўлса, италиялик эса «Тоттенҳем» футболчисига айланди. Унинг трансфери 108 миллион еврога баҳоланмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади