Live
7
Ўзбек

Фабрегас: «Бола ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун олти, етти, саккиз ёшдан бошлаш керак»

Футбол
8 август, 08:00
Испаниялик собиқ яримҳимоячи ёш футболчиларни тарбиялашда Италия футболига бўлган ишончи ҳақида гапирди.
Фабрегас: «Бола ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун олти, етти, саккиз ёшдан бошлаш керак»
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда «Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас ёш футболчиларни тарбиялашда Италия футболига бўлган ишончи ҳақида гапирди.

«Мен Италия футболини ҳимоя қиламан, чунки унинг бир қисмиман ва унга жуда ишонаман. Бола ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун олти, етти, саккиз ёшдан бошлаш керак. Биз Риккардо Кассано билан худди шундай йўл тутдик: у бошқаларга таъсир ўтказади ва мен унга жуда ишонаман.

Бир неча йиллар олдин ўйинчиларимиз қаерда эди? Нечтангиз уларни танир эдингиз? Биз уларга ишонардик ва мен уларни бошқа контекстда тасаввур қилишга ҳаракат қилдим» - дея Фабрегаснинг сўзларидан иқтибос келтиради Corriere dello Sport.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунларига кўра, «Комо» 71 очко жамғариб, Италия чемпионати мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади.

Бугунги янгиликлар