Live
7
Ўзбек

COPE: Родрининг «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлашида Гвардиола ҳал қилувчи ролни ўйнаган

Футбол
8 август, 06:00
Испаниялик мутахассис собиқ шогирдига Мадридга эмас, Каталонияга кўчиб ўтишни маслаҳат берган.
COPE: Родрининг «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлашида Гвардиола ҳал қилувчи ролни ўйнаган
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ва «Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола инглиз клуби яримҳимоячиси Родрига янги жамоа танлашда маслаҳатчи ролини бажарди.

Бу ҳақда COPE радиосининг La Tarde дастурида журналист Мелчор Руиснинг хабар берди.

Манбага кўра, аввалроқ Родри Гвардиоладан «Барселона» ва «Реал» ўртасида танлов бўлган тақдирда нима қилишини сўраган. Гвадриола испаниялик ўйин услуби бўйича яримҳимоячига мос келадиган «Барселона»ни танлаши кераклигини қатъий таъкидлади. Қарор Родрининг ўзида қолган бўлса-да, журналист Гвардиоланинг маслаҳати 30 ёшли жаҳон ва Европа чемпионини танловига ҳал қилувчи таъсир кўрсатганини таъкидлайди.

Родри «Барселона» фалсафасини «Реал» таклиф этаётганидан кўра «Манчестер Сити»да йиллар давомида Гвардиола билан ҳис қилган нарсага анча яқин деб ҳисоблайди. «Кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ҳанси Флик билан суҳбат «Олтин тўп» соҳиби миясида бу фикрни янада мустаҳкамлади.

Бундан ташқари, Родри «Барселона»да Испания миллий жамоаси таркибида жаҳон ва Европа чемпионатларида бирга ғолиб чиққан кўплаб шериклари билан ўйнашини тушунади. Бу ҳам масаланинг молиявий томонидан қатъи назар, «Барселона»га устунлик беради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар