Бугун
84
Ўзбек

Рули душанба куни «Ман Сити»да тиббий кўрикдан ўтади

Футбол
8 август, 01:15
Дарвозабон янги клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди.
Рули душанба куни «Ман Сити»да тиббий кўрикдан ўтади
Фото: Getty Images

«Марсел» клуби дарвозабони Ҳеронимо Рули душанба куни «Манчестер Сити»да тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Тиббий кўрик муваффақиятли якунлангач аргентиналик посбон «шаҳарликлар» футболчиси сифатида расман эълон қилинади. У янги клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Шунингдек, томонларда келишувни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи ҳам мавжуд бўлади.

Қайд этиш лозим, Рули фаолияти давомида «Реал Соседад», «Монпелие», «Вилярреал», «Аякс» каби клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган. Аввалроқ англиялик Жеймс Траффорд «Манчестер Сити»дан «Лидс»га кўчиб ўтгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Марсель Марсель
Бугунги янгиликлар