Бугун
84
Ўзбек

Расман: Форлан Уругвай миллий жамоасининг янги бош мураббийига айланди

Футбол
8 август, 02:55
Ҳозирча Диего вақтинчалик бош мураббий сифатида ишлайди.
Расман: Форлан Уругвай миллий жамоасининг янги бош мураббийига айланди
Фото: Selección Uruguaya

Афсонавий собиқ футболчи Диего Форлан Уругвай миллий жамоасининг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Уругвай футбол федерацияси матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.

Ҳозирча Форлан вақтинчалик бош мураббий сифатида ишлайди. Шунингдек, у U-20 ёшлар жамоасига ҳам устозлик қилади.

Собиқ футболчи билан 2027 йил март ойига қадар шартнома имзоланди. Бу қарор келаси йил баҳорда Уругвай футболининг бошқарув органида сайловлар ўтказилиши билан боғлиқ. Форланнинг миллий жамоа бошқарувидаги тақдири айнан ушбу жараёндан сўнг узил-кесил ҳал қилинади.

Аввалроқ Биелса Уругвай миллий жамоаси бош мураббийлигини тарк этгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Уругвай Уругвай
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар