Live
1
Ўзбек

Махачев: «Биз Доғистонда UFC турнири ўтказишимиз керак»

MMA
8 август, 05:00
UFC ярим ўрта вазн чемпиони Доғистонда ҳам UFC турнири ўтказилиши кераклиги ҳақида гапирди.
Махачев: «Биз Доғистонда UFC турнири ўтказишимиз керак»
Фото: Championat.com

UFC ярим ўрта вазн чемпиони Ислом Махачев Доғистонда UFC турнири ўтказилишига умид билдирди ва эҳтимолий арена сифатида Махачқалъадаги «Динамо» стадионини тилга олди.

«Биз Доғистонда UFC турнири ўтказишимиз керак. Агар UFC ҳақиқатан ҳам бу ерда турнир ўтказса, бунинг учун бизга «Динамо» стадиони керак бўлади.

Унинг сиғими 20 мингдан ортиқ томошабинни ташкил этади, UFC турнирларига эса тахминан 30 минг киши ташриф буюради.

Менимча, бу идеал вариант бўлар эди», — дея Махачевнинг сўзларини келтиради Red Corner MMA.

Айни пайтда Махачев UFCда кетма-кет 16 та ғалаба қайд этиб келмоқда. Унинг умумий рекорди 28 та ғалаба ва 1 та мағлубиятдан иборат.

Аввалроқ Ислом фаолиятини якунлаши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирганди.

Бугунги янгиликлар