Live
1
Ўзбек

«Атлетико» Ромеро бўйича янги таклиф юборади — Романо

Футбол
8 август, 04:38
Мадрид клуби Аргентина миллий жамоаси ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишдан умидвор.
«Атлетико» Ромеро бўйича янги таклиф юборади — Романо
Фото: Getty Images

«Атлетико» «Тоттенҳем» ҳимоячиси Кристиан Ромерога қизиқишда давом этмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, яқин кунларда Мадрид клуби 28 ёшли аргентиналик футболчи трансфери борасида янги таклиф киритади.

«Атлетико» футболчини бошқа клублар илиб кетиш хавфини олдини олиб, 40 миллион евро таклиф қилиши кутилмоқда. Футболчи билан музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда.

Ромеро «Тоттенҳем» сафида 2022 йилдан буён ўйнамоқда, унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Маълумот учун, 2025/26-йилги мавсумда ҳимоячи 32 та ўйинда 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали футболчининг амалдаги трансфер нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар