Бугун
41
Ўзбек

Ромеро «Атлетико»га ўтиш арафасида (Скира)

Футбол
6 август, 02:55
Футболчи йилига 6 млн евро маош олади.
Ромеро «Атлетико»га ўтиш арафасида (Скира)
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро «Атлетико»га ўтиш арафасида. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

«Ромеро ва «Атлетико» 2030 йилгача амал қиладиган шартнома бўйича шахсий келишувга эришди. Футболчи йилига 6 миллион евро маош олади.

Шунингдек, шартномани 2031 йилгача узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Айни пайтда «Атлетико» трансферни якунлаш учун «Тоттенҳэм» билан музокаралар олиб бормоқда.

«Тақачилар» марказий ҳимоячи учун 40–45 миллион евро талаб қилмоқда. Футболчининг ўзи эса клубдан уни қўйиб юборишни сўраган», — деб ёзди Скира ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Аввалроқ «Интер» Ромеро бўйича музокараларни тезлаштиришга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар