«Барселона» Хулиан Алваресни қўлга киритиш ғоясидан деярли воз кечган, деб хабар беради Marca журналисти Маттео Моретто.
Манбага кўра, аргентиналик 26 ёшли ҳужумчи Жаҳон чемпионати вақтида клубни тарк этиш истагини билдирган бўлса-да, келаси мавсумни ҳам «Атлетико» сафида ўтказади.
«Барса» бошқа вариантларни ўрганмоқда ва агар фавқулодда ҳолат юз бермаса, Алварес каталонияликлар жамоасига ўтмайди.
Маълумот учун, Хулиан ўтган мавсумда Ла Лигада 29 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
«Барселона» Алварес трансферидан воз кечди — манба
Футбол
6 август, 16:55
Фавқулодда ҳолат юз бермаса, аргентиналик форвард Каталония клубига ўтмайди.
Foto: Getty Images