Live
1
Ўзбек

Родрининг «Реал»га ўтиши савол остида қолди

Футбол
6 август, 07:27
Испан нашри бу борадаги музокаралар тўхтаб қолганини маълум қилмоқда.
Родрининг «Реал»га ўтиши савол остида қолди
Родрининг «Реал»га ўтиши савол остида қолди.

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрининг «Реал»га ўтиши хавф остида қолди. Испаниянинг Sport нашрининг ёзишича, томонлар шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эриша олмагани сабабли музокаралар деярли тўхтаб қолган.

Манба маълумотига кўра, 30 ёшли яримҳимоячи тўрт йиллик шартнома имзолашга тайёр бўлган. Бироқ «Реал»нинг сўнгги таклифи футболчини қониқтирмаган ва музокараларда кескинлик юзага келган. Ҳозирча трансфер бўйича жараён музлатилган ҳолатда қолмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Родри Испанияга қайтиш истагини яширмаяпти. Шунинг учун ҳам у «Реал» билан музокараларга киришган. Аммо келишув амалга ошмаса, футболчи бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Бу вазиятдан «Барселона» ҳам кузатувчи сифатида четда қолмаяпти. Аввалроқ каталонияликлар Родрининг вакиллари билан дастлабки мулоқот ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Каталонияликларнинг спорт лойиҳаси Родрига ҳам қизиқ туюлмоқда. Шунингдек, у «Барселона»да Испания терма жамоасидаги бир қатор шериклари билан яна бирга тўп суриш имкониятига эга бўлади.

Шу билан бирга, бош мураббий Ҳанси Флик марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш жамоа учун устувор вазифа эмаслигини айтган. Бироқ у трансфер бозори ёпилгунча турли вазиятлар юз бериши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.

Sport маълумотига кўра, «Манчестер Сити» Родрини сақлаб қолишга қарши эмас. Бироқ агар футболчининг ўзи кетиш истагини билдирса, клуб уни қўйиб юборишга тайёр.

The Athletic хабарига кўра, «Манчестер Сити» эса ўз навбатида эҳтимолий кетиш сценарийсини ҳам кўриб чиқмоқда. Клуб марказий яримҳимоя чизиғини кучайтириш учун «Лилл» иқтидорли футболчиси Айюб Буаддини асосий номзодлардан бири сифатида белгилаган. Бироқ Франция клуби 18 ёшли ярим ҳимоячини 100 млн евродан кам маблағга қўйиб юбормаслигини билдирган.

Испан нашрининг қайд этишича, «Манчестер Сити» Родри учун камида 65 млн евро талаб қилмоқда. Ҳозирча ҳеч бир томон музокаралар узилганини расман тасдиқламаган ва трансфер ойнаси ёпилгунига қадар вазият ўзгариши эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

Ҳозирча «Барселона» ва «Манчестер Сити» ўртасида расмий музокаралар бошлангани ҳақида ҳам маълумотлар йўқ. Шунингдек, Родрининг ўзи ҳам келажаги борасида ҳеч қандай расмий баёнот бермаган. Шунга қарамай, The Athletic маълумотига кўра, испаниялик футболчи ёзги трансфер бозорининг энг кўп муҳокама қилинаётган юлдузларидан бири бўлиб қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар