Live
2
Ўзбек

«Реал» дарвозабони «Севиля»га ўтди

Футбол
3 август, 07:55
21 ёшли Фран фаолиятини Андалусия клубида давом эттиради.
«Реал» дарвозабони «Севиля»га ўтди
Foto: Getty Images

«Севиля» клуби «Реал» дарвозабони Фран Гонсалес билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Трансфер қиймати ошкор этилмади. Transfermarkt маълумотига кўра, Испания ёшлар жамоасининг 21 ёшли посбонининг қиймати 3 миллион еврога баҳоланган.

Андалусия клуби Фран билан 2031 йил июн ойига қадар мўлжалланган шартнома тузди.

Фран Мадрид гранди тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йилда клуб сафида UEFA суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, у Испаниянинг 19 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоаси билан Евро-2024 ғолиби бўлган.

Сўнгги икки йил давомида дарвозабон Испаниянинг учинчи дивизионида иштирок этувчи «Кастилия» жамоаси сафида тўп тепди. У 2024/25 йилги мавсумда Ла Лигада 1 та баҳсда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Севилья Севилья
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар