Суперлига 15-турининг марказий беллашувида «Динамо» Самарқандда «Нефтчи»ни қабул қилди. Ўйинда ҳисоб очилмади, - 0:0.
Ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун қатор вазиятлар юзага келганига қарамай, мухлислар стадионни голсиз тарк этишди.
Бу натижадан сўнг «Динамо» очколари сонини 21 тага етказиб, 9-ўринни эгаллаган. «Нефтчи» 36 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Суперлига. 15-тур
Динамо – Нефтчи 0:0
Динамо: 1. Эдем Неманов, 3. Михаил Штефан, 7. Санжар Қодирқулов, 10. Анваржон Хожимирзаев (21. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 62), 19. Тигран Аванесян (15. Расул Йўлдошев, 62), 20. Жалолиддин Жумабоев, 25. Ойбек Ўрмонжонов, 26. Марко Станоевич, 30. Харис Хайдаревич (4. Нурилло Тўхтасинов, 62), 37. Фирдавс Абдураҳмонов, 77. Беҳрузбек Облақулов.
Нефтчи: 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 5. Икромжон Алибоев, 6. Иброҳимхалил Йўлдошев, 8. Владимир Йовович (77. Жураний Франсиско Феррейра, 63), 9. Хуршид Ғиёсов, 10. Жамшид Искандеров, 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев (22. Алишер Одилов, 46), 20. Анваржон Ғофуров, 32. Зоран Марушич, 34. Фаррух Сайфиев.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади