Суперлига 15-турида «Қўқон-1912» жамоаси ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилди. Беллашув 1:0 ҳисобида термизликларнинг ғалабаси билан якунига етди. Ягона гол 51-дақиқада Ричард Фрайдэй ҳисобига ёзилди.
Ушбу натижадан сўнг «Сурхон» очколари сонини 18 тага етказиб, 11-ўринга кўтарилди. «Қўқон-1912» эса 11 очко билан 15-поғонада.
Суперлига. 15-тур
Қўқон-1912 – Cурхон 0:1
Гол: Ричард Фрайдэй 51
Қўқон-1912 – Раҳимжон Давронов, Аслиддин Тоштемиров, Алишер Салимов, Жавоҳир Сидиқов, Шота Гвазава, Силванус Нимели, Иброҳим Йўлдошев, Шаҳзод Акрамов, Иқбол Маликжонов (Муҳаммаданас Ҳасанов, 59), Ғуломҳайдар Гулямов (Шоҳруҳ Гадоев, 59), Егор Кондратюк (Жавоҳир Ҳусанов , 46).
Сурхон – Даврон Мерганов, Беҳзод Шамсиев, Достонбек Турсунов, Ҳумоюн Шербўтаев, Ричард Фрайдей, Тоҳиржон Ашурбаев, Диёр Рамазонов,Сарвар Абдуҳамидов, Беҳруз Шукуруллаев, Камронбек Эргашев, 66.Беҳрўз Шайдулов.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади