Live
1
Ўзбек

Винисиус «Реал»да йилига 20 миллион евро атрофида маош олишни истамоқда

Футбол
3 август, 15:27
Винисиус 2018 йилнинг ёзидан буён «қаймоқранглилар» сафида тўп тепиб келади.
Винисиус «Реал»да йилига 20 миллион евро атрофида маош олишни истамоқда
Фото: Getty Images

«Реал» клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор янги шартнома имзолашга тайёр, бироқ бунинг учун унинг бир қатор талаблари бажарилиши лозим. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилиялик 24 ёшли футболчи янги келишув доирасида солиқлар ушлаб қолингандан кейин йилига 20 миллион евро соф маош олишни хоҳламоқда.

Аввалроқ «Арсенал» клуби Винисиусга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ ҳозирча футболчининг асосий мақсади «Реал» билан ўзаро манфаатли келишувга эришиш бўлиб қолмоқда.

Винисиус 2018 йилнинг ёзидан буён «қаймоқранглилар» сафида тўп тепиб келади. Шу вақт мобайнида у барча турнирларда 375 та учрашувда иштирок этиб, 128 та гол урди ва 100 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар