Live
1
Ўзбек

Миржалол Қосимов: «Агар вазиятларимизни 10 фоизидан фойдаланганимизда ютқазмасдик»

Эксклюзив
3 август, 15:50
ОКМК устози «Насаф»га қарши баҳсдан сўнг фикрларини билдирди.
Миржалол Қосимов: «Агар вазиятларимизни 10 фоизидан фойдаланганимизда ютқазмасдик»
Фото: ОКМК
03.08.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси OKMK OKMK 1 : 2 Насаф Насаф

Суперлиганинг 15-турида ОКМК клуби ўз майдонида «Насаф» жамоасига 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов мағлубият сабаблари хусусида тўхталди.

- «Насаф» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қийналиб гол урамиз, аммо иккита голни жуда осонлик билан ўтказиб юбордик. Аммо хурсанд қиладиган томони ҳам борки, мазмун кўриняпти, охиригача курашиш, мухлислар учун ўйнаш. Ишқибозларни охиригача ушлаб туришди. Ўйинни кўриб чиқишимиз керак. «Насаф» бундан олдин тўртта ҳимоячи билан ўйнаганди. Бироқ бизга қарши 5 та ҳимоячи билан чиқишини кутгандик ҳам. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Аммо жуда осон иккита голни ўтказиб юбордик. Ҳар доим ҳам яхши ўйнаб туриб, ғалаба қозонилавермайди. Буни ҳам тан олиш керак. Йигитлар қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Улардан миннатдорман. Ишлашда давом этамиз.

- ОКМКга аниқлик етишмадими ёки...

- Агар яратган вазиятларимизни 10 фоизидан фойдаланганимизда менимча ютқазмасдик.

- Иккинчи таймда умуман бошқача ОКМКни кўрдик...

- Эсдан чиқармаслик керакки, «Насаф» ҳам яхши жамоа. Яхши футболчилари бор. Буларга бундай вазият яратиб берилса, яримта имкониятни ҳам голга айлантира олишади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • OKMK OKMK
  • Насаф Насаф
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар