«Насаф» «Навбаҳор» яримҳимоячиси Аббос Ғуломовни ўз таркибига қўшиб олди.
Наманганлик 28 ёшли футболчи мавсумнинг иккинчи қисмини Қарши клубида ўтказади.
Яримҳимоячи бу мавсумда Суперлигада 12 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди. Ўтган мавсумда эса 30 та баҳсда 10 та гол уриб, мавсум кашфиёти деб топилганди.
Ғуломов фаолияти давомида «Навбаҳор»дан ташқари «Нефтчи»да ҳам ўйнаган.
