«Брентфорд» «Ланс» яримҳимоячиси Мамаду Сангаре билан шартнома имзолади.
Малилик 24 ёшли футболчи билан тузилган битим 2031 йилнинг ёзигача амал қилади. Шунингдек, шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, келишув қиймати 41 миллион фунт стерлингни ташкил этди. Бу «Брентфорд» тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.
Ўтган мавсумда Сангаре Франция Лига 1 доирасида «Ланс» сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган, 4 та голли узатмани амалга оширган ва 5 та сариқ карточка олган.
«Брентфорд» ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди
Футбол
1 август, 17:00
Лондон клуби «Ланс»дан Сангарени сотиб олди.
Foto: Brentford