«Арсенал» «Нюкасл» яримҳимоячиси Бруно Гимараэс трансфери бўйича музокараларнинг якуний босқичга кирди, деб хабар бермоқда L’Équipe.
«Тўпчилар» Бразилия миллий жамоасининг 28 ёшли яримҳимоячисига 90 миллион евро таклиф қилиб, келишувга яқинлашди.
Шу билан бирга, клублар ҳали бонуслар миқдори ва агентлик комиссиялари бўйича келишиб олиши керак. Агар яқин кунларда барча тафсилотлар ҳал этилса, Бруно «Арсенал» ўйинчисига айланади.
Вазият ривожини «Лион» ҳам кузатмоқда. Франция клуби 2022 йилда Гимараэсни «Нюкасл»га сотган ва футболчининг кейинги трансферидан 20 фоиз улушни сақлаб қолганди. Эҳтимолий келишув «Лион»га 8 миллион евродан ортиқ даромад келтиради.
«Арсенал» Гимараэс трансферига яқинлашди
Футбол
31 июл, 08:43
Трансфер қиймати 90 млн евро ва бонуслардан иборат бўлади.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади