Live
4
Ўзбек

«Андижон» штабига таҳлилчи мураббий қўшилди

Футбол
31 июл, 09:55
Ўзбекистоннинг турли ёшдаги жамоаларида ишлаган Пирназаров «бургутлар» бош мураббийига ёрдамчилик қилади.
«Андижон» штабига таҳлилчи мураббий қўшилди
Foto: FC Andijon


«Андижон» клуби мураббийлар штаби кенгайди.

«Таркибини янада шакллантираётган жамоамиз мураббийлар штабини ҳам бойитиб бормоқда.

Жумладан, 40 ёшли таҳлилчи мураббий Собир Пирназаров «Андижон» клубида иш бошлади.

Ушбу мутахассис 1986 йилнинг 14 март куни Тошкентда таваллуд топган. Мураббийлик фаолияти давомида Ўзбекистон U-15, U-16, U-17, U-20, U-23 жамоаларида ишлаган. Шунингдек, «Олимпик» ва «Қизилқум» клубларида ҳам таҳлилчи мураббий сифатида фаолият юритган.

Эришган натижалари:

2022 — Тошкентда ўтказилган 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2-ўрин.

2023 — Хитойда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида 3-ўрин.

2023 — Аргентинада ўтказилган 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси.

2024 — Қатарда ўтказилган 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2-ўрин.

2024 — Париж Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

2025 — 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби, Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати иштирокчиси.


Ушбу мутахассис ҳам умид қиламизки, жамоамизнинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшади», — деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар