28-30 июл кунлари Ҳонконгда эркаклар ва аёллар ўртасида рапид ва блиц йўналишлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
14 давлатдан 178 шахматчи иштирок этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини 3 нафар вакил ҳимоя қилди.
Блиц баҳсларида Умида Омонова 9,5 очко жамғариб, фахрли 3-ўринни эгаллади ва Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова блиц баҳсларини 4-ўринда якунлади.
Рапид йўналишида эса Умида Омонова 7,5 очко билан мусобақани 5-ўринда тугатди.
Шахмат. Умида Омонова Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Бошқа спортлар
31 июл, 11:09
Афруза Ҳамдамовa эса тўртинчи бўлди.
Foto: UzChess Federation