«Челси» клуби вингер Михаил Мудрик допинг истеъмол қилганлик айблови бекор қилинганидан сўнг ушбу масала бўйича расмий баёнот берди.
«Якуний қарор Мудрикнинг зудлик билан футболга қайтишига имкон берганидан жуда хурсандмиз. Биз уни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келганмиз.
Илмий ҳисобот стандартларининг ривожланиши ва янада ишончли тест усуллари туфайли, агар Мишанинг намунаси ҳозирги техник талабларга мувофиқ таҳлил қилинганида, у ижобий деб топилмас эди ва антидопинг қоидалари бузилиши юз бермасди, деган факт эътироф этилганини олқишлаймиз», — дейилади клуб баёнотида.
Эндиликда украиналик 25 ёшли футболчи машғулотларга қайтиши ва оптимал спорт формасини тиклаш жараёнини бошлаши мумкин. У охирги марта «кўклар» сафида 2024 йилнинг ноябрь ойида майдонга тушган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади