«Бавария» билан шартномаси якунлангач эркин агентга айланган Леон Горецка «Барселона»га ўтиш вариантини таклиф қилди. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто хабар бермоқда.
Манбага кўра, германиялик 31 ёшли футболчининг агентлари Френки де Йонгнинг жаҳон чемпионатида олган тизза жароҳати сабабли узоқ муддатга (тахминан 4 ой) сафдан чиққанидан фойдаланиб, «Барселона» билан боғланишган.
Футболчи «Бавария» ва Германия миллий жамоасида бирга ишлаган собиқ мураббийи Ҳанси Флик қўл остида яна тўп тепишга қизиқиш билдирган.
Аммо каталонияликлар спорт директори Деку ушбу трансферни рад этган. «Барселона» раҳбарияти марказий яримҳимоя чизиғида етарлича таркиб мавжуд деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, Горецканинг йилига 7 миллион евро маош ҳамда 10 миллион евро атрофида бонус сўраётгани ҳам ўтишга тўсқинлик қилган.