Халқаро бокс шон-шараф зали аъзоси ҳамда супероғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ўзининг энг севимли боксчиси сифатида тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони бўлган панамалик Роберто Дуранни эътироф этди.
«Роберто Дуран. Сабаби шуки, у ҳам мен каби қашшоқ кварталда улғайган. Мен Муҳаммад Али каби келишган эмасдим. Шунинг учун Дуранга ўхшашни истардим, чунки у менга кўпроқ мос келарди», — деди Тайсон Boxing News порталига.
Роберто Дуран профессионал фаолияти давомида 119 та жанг ўтказиб, 103 та ғалабага эришган. Уларнинг 70 тасини нокаут билан қўлга киритган. Шунингдек, унинг ҳисобида 16 та мағлубият мавжуд. Дуран 1968 йилдан 2001 йилгача профессионал боксда фаолият юритган.
Тайсон энг севимли боксчисини айтди — Муҳаммад Али эмас
Бокс
31 июл, 12:45
Собиқ чемпион бу борада ўзи каби қийналган боксчини танлади.
Foto: Getty Images