«Монако» Маттис Аблин трансферини расман эълон қилди.
23 ёшли ҳужумчи «Нант»дан «Монако» сафига ўтди ва монегаскликлар билан 2031 йилгача амал қиладиган шартнома имзолади.
Ouest France нашри маълумотига кўра, трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил этди. Бундан ташқари, бонуслар сифатида яна 5 миллион евро тўланиши мумкин.
Аблин ўтган мавсумда Лига 1 баҳсларида 32 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Аблин фаолияти давомида «Осер», «Ренн» ва «Гавр» клубларида ҳам ўйнаган.
«Монако» «Нант» ҳужумчисини сотиб олди
Футбол
31 июл, 11:52
Трансфер қиймати 25 млн еврони ташкил этди.
Foto: Monaco