Бугун
11
Ўзбек

Пролига. «Орол» Тошкентда «Ғазалкент»дан устун келди, «Металлург» «Лочин»ни тор-мор этди

Футбол
31 июл, 13:18
Пролигада 12-тур ўйинлари якунига етди.
Пролига. «Орол» Тошкентда «Ғазалкент»дан устун келди, «Металлург» «Лочин»ни тор-мор этди
Фото: Ғазалкент ПФК

Пролигада 12-тур ўйинлари якунига етди. «Металлург» (21, 4-ўрин) Бекободда «Лочин»ни (21, 5-ўрин) қабул қилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Пешқадам «Орол» (32, 1-ўрин) эса Тошкентда «Ғазалкент»дан (18, 8-ўрин) устун келди ва етакчилигини мустаҳкамлади.

«Жайҳун» (14, 9-ўрин) Нукусда БухДУни (10, 12-ўрин) йирик ҳисобда мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Пролига. 12-тур
ҚМУ Жайҳун – БухДУ 5:1
Голлар:
Асадулла Кутибаев, 16 (1:0), Асадбек Мустафақулов, 47 (2:0), Аҳрор Муродов, 57 (2:1), Мийрбек Калмурзаев, 62 (3:1), Сардорбек Хидирбоев, 78 (4:1), Сардорбек Хидирбоев, 83 (5:1)

Яйпан — ФарДУ 0:1
Гол: Бобурбек Фарҳодов (80).

Металлург — Лочин 5:0
Голлар: Азизбек Абдумўминов, 44 (1:0), Бранмир Йочич, 48 (2:0), Азизбек Абдумўминов, 55 (3:0), Наврўзбек Иминжонов, 62 (4:0), Максвел Да Силва, 90+1 (5:0)

Ғазалкент — Орол 0:2
Голлар: Азизбек Баҳромов (52), Руслан Қалмағамбетов (71 пен).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар