Пролигада 11-тур ўйинлари давом этмоқда.
Фарғонада «ФарДУ» «Лочин» билан куч синашди ва якунда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар сафида голларга Мурод Комилов ва Бобур Фарҳодов муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг ягона голи Асадбек Самариддинов номига қайд этилди.
Ушбу натижадан сўнг фарғоналиклар 16 очко билан турнир жадвалида 7-ўринга чиқиб олди. Қарши клуби эса 21 очко тўплаган ҳолда 3-поғонани банд этиб турибди.
Пролига. 11-тур
ФарДУ — Лочин 2:1
Голлар: Комилов 42, Фарҳодов 71 — Самариддинов 63.