«Лион» ҳужумчи Луис Опендани «Ювентус»дан ижара асосида ўз сафига қўшишга яқин турибди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, томонлар трансфер бўйича оғзаки келишувга эришган. Келишувга биноан, «Лион» футболчининг маошини тўлиқ қоплайди ва ижара учун тахминан 3 миллион евро тўлайди. Битимда футболчини сотиб олиш банди мавжуд эмас.
Қайд этилишича, Опенда бир неча кун аввал ушбу трансферга розилик берган. Бу ҳақда аввалроқ журналист Санти Ауна маълум қилганди.
Тиббий кўрик эса келаси ҳафта ўтказилиши режалаштирилган.