Колумбия миллий жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингери Луис Диас фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлуижи Лонгари хабар берди.
«Ал Ҳилол» колумбиялик юлдузни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бунгача Саудия клуби нидерландиялик футболчи Крисенсио Саммервиллни ҳам таркибга қўшиб олганди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум 29 ёшли Луис Бундеслигада 32 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 14 та ассист амалга оширди. Унинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.