Live
3
Ўзбек

«Бавария» Лаймер билан янги шартнома имзолади

Футбол
20 июл, 13:00
Конрад 2023 йилнинг ёзидан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
«Бавария» Лаймер билан янги шартнома имзолади
Фото: Getty Images

«Бавария» ҳимоячи Конрад Лаймар билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

Қайд этилишича, астриялик 29 ёшли футболчи Мюнхен клуби билан 2029 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.

Конрад 2023 йилнинг ёзидан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу уч мавсум давомида футболчи 136 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига еттита гол ва 21 та голли узатмани ёзиб қўйди.

Маълумот учун, «Бавария» 22 август куни Германия Суперкубогида «Боруссия Д»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар