Бугун
24
Ўзбек

«Барса» Кунде бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр

Футбол
18 июл, 04:30
Каталонияликлар франциялик ҳимоячини 50–60 млн евро эвазига қўйиб юбориш ниятида.
«Барса» Кунде бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр
Фото: Getty Images

«Барселона» франциялик ҳимоячи Жюл Кунде бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Diario SPORT хабар берди.

Маълум қилинишича, каталонияликлар 27 ёшли футболчини 50–60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга рози. Ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни истаган «Бавария» эса 40 миллион евродан ортиқ тўлашга тайёр эмас. «Барселона» раҳбарияти ушбу суммани етарли деб ҳисобламаган.

Ўтган мавсум Кунде барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. Футболчининг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ «Ливерпул» Кунде учун 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар