«Бавария» вингери Майкл Олисе ҳамон фаолиятини «Реал»да давом эттириш ниятидан қайтмаган.
L’Equipe нашри хабарига кўра, ЖЧ-2026 мусобақаси давомида Франциянинг 24 ёшли футболчиси миллий жамоадаги шерикларидан Мадрид клуби ҳақида кўплаб маълумотлар сўраган. Айни пайтда «учранглилар» сафида ўйнайдиган Килиан Мбаппе, Орелиен Чуамени ва Иброҳима Конате ҳам «Реал» аъзолари саналади.
Манбанинг маълум қилишича, Олисе шахсий суҳбатларда «Реал»га ўтиш истагини яширмаяпти. Шу билан бирга, унинг «Бавария»даги жамоадоши Дайо Упамекано Майклни Мюнхен клубида қолишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ Германия чемпиони вингер учун 200 миллион евро талаб қилиши хабар берилганди.
Олисе ЖЧ вақтида Франция сафидаги «Реал» ўйинчиларидан Мадрид клуби ҳақида кўп маълумотлар сўради
Футбол
17 июл, 05:30
«Бавария» вингери испан жамоаси сафига ўтиш истагини яширмаяпти.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади